00:19 Ангренда йўлтўсар безорилар гуруҳи қўлга олинди | |
Жорий йилнинг 7 декабрь куни Ангрен шаҳрида жиноят содир этилади. Бир гуруҳ шахслар ярим тунда куч ишлатиб бир фуқаронинг пулларини олиб қочади. Маълум бўлишича, шу куни Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида соат 00:30ларда 3 нафар номаълум шахс Эски Тошкент кўчасидаги йўл четида Наманган вилоятида яшовчи 1984 йилда туғилган Р.О.га ташланишган. Уни қўрқитиб, ёнидаги 735.000 сўм пулини тортиб олиб воқеа жойидан яширинишган. “Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Ангрен шаҳар 31-даҳада яшовчи 1998 йилда туғилганлар М.У., 5/1-“А” даҳада яшовчи Ш.А. ва Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманида яшовчи С.С.лар содир этганликлари аниқланиб ушланган”, - дейилади хабарда. Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Manba: "qalampir.uz"
| |
|