Главная » 2019 » Декабрь » 21 » Фарғонада амакисини тунамоқчи бўлган шахс қамалди
10:40

Фарғонада амакисини тунамоқчи бўлган шахс қамалди


Фарғона туманида яшовчи фуқаро Ғ.Ҳ. муқаддам уч маротаба ўғрилик жиноятини содир этганлиги учун судланган. Охирги марта озодликдан маҳрум этилганидан сўнг унга яна бир бор имконият берилиб, ўталмай қолган жазо муддати ахлоқ тузатиш ишлари жазосига алмаштирилди.

Postda.uz’нинг ёзишича, бундан тўғри хулоса чиқармаган Ғ.Ҳ. озодликка чиққанидан сўнг яна «эски ҳунари»ни бошлади. Спиртли ичимлик истеъмол қилгач, олдиндан кўзлаб юрган амакисининг уйига ўғриликка киришга қарор қилди. Шундан сўнг одамларга ўзини бирор юмуш билан юргандек кўрсатиб, Кончилар маҳалласидаги амакисиникига борди. Уйнинг дарвозаси очиқ эди. У ёқ-бу ёққа юриб, атрофни кузатди. Кейин амакисининг исмини айтиб чақирганча ҳовлига кириб борди. Бирор киши кўринмагач, уй ичига кирди. Дастлаб ётоқхонадаги шкаф ичидан 158 000 сўм пул, токчадан бир дона «Samsung» русумли уяли телефон аппарати ва бошқа маиший буюмларни олди. Шу пайт кўча томондан хонадон эгаларининг овози эшитилди. Деразадан сакраб қочишни мўлжаллади-ю, фикридан қайтди. Жавон ортига яшириниб, қочиш учун қулай фурсатни кута бошлади.

Орадан анча вақт ўтди. Хонадонга ички ишлар органлари ходимлари кириб келишди. Чунки Ғ.Ҳ. уйга кираётган пайтда оёқ кийимини даҳлизга ечиб қўйган эди. Бегона оёқ кийимини кўрган уй эгалари буни аллақачон пайқаган, ўзларини сезмагандек кўрсатиб, ички ишлар органларига хабар берганди.

Қилмиш – қидирмиш деганларидек, Ғ.Ҳ. ҳам қилган ишидан пушаймон бўлиб, ўмарган нарсаларини эгасига қайтарди. Жиноят ишлари бўйича туман судининг ҳукми билан унга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди.


Manba: "kun.uz"
Категория: Mahalliy Habarlar | | Рейтинг: 0.0/0

MAVZUGA OID MA'LUMOTLAR

Copyright © Tarona.net Media 2014-2024 | Все права защищены | Реклама |
Мы не несём ответственности за содержание. | Права на фильмы принадлежат их авторам. Все фильмы представлены только для ознакомления. |
Администрация не несет ответственности за размещенные пользователями нелегальные материалы! Любой фильм будет удален по требованию правообладателя

Создать бесплатный сайт с uCoz