Главная » 2019 » Декабрь » 14 » Олимлар қайси маҳсулотлар уйқусизликни келтириб чиқаришини маълум қилишди
00:13

Олимлар қайси маҳсулотлар уйқусизликни келтириб чиқаришини маълум қилишди


Овқатланиш рационига тўғри амал қилмаслик, маҳсулотлар истеъмолига эътиборсиз қараш инсон саломатлигига зиён келтириши маълум. Шундай маҳсулотлар бор-ки, уларнинг истеъмоли туфайли уйқусизлик меъёри бузилиши мумкин экан.

Колумбия университети қошидаги врачлар ва жарроҳлар Коллежи олимлари уйқусизликни чақирувчи маҳсулотларни аниқлашди. Бу ҳақда MedicalXpress хабар бермоқда.

Илмий иш муаллифлари 50 минг нафар киши томонидан тақдим этилган овқатланиш тўғрисидаги маълумотларни тақдим этишди. Олимларнинг хулосасига кўра, шакар, оқ нон ва гуручга ўхшаш маҳсулотлар қондаги шакар миқдорининг ошишига, бу эса ўз навбатида, уйқусизлик келтириб чиқаришга сабаб бўлар экан.

“Агарда қондаги шакар миқдори кескин ошса, организмингиз бу ҳолатга реакция қилади. Яъни, у инсулин ишлаб чиқаради. Бу, ўз навбатида, уйқу меъёрини бузадиган адреналин ва кортизолга ўхшаш гармонларнинг ошиб кетишига олиб келади”, - дейди мутахассислар.

Олимларнинг тавсиясига кўра, овқатланиш рационига мева ва сабзавотларни киритган маъқул, чунки улар уйқуга ижобий таъсир кўрсатади.


Manba: "qalampir.uz"
Категория: Maslaxatlar | | Рейтинг: 0.0/0

MAVZUGA OID MA'LUMOTLAR

Copyright © Tarona.net Media 2014-2024 | Все права защищены | Реклама |
Мы не несём ответственности за содержание. | Права на фильмы принадлежат их авторам. Все фильмы представлены только для ознакомления. |
Администрация не несет ответственности за размещенные пользователями нелегальные материалы! Любой фильм будет удален по требованию правообладателя

Создать бесплатный сайт с uCoz