16:20 Сурхондарёда мактаб директори пора билан қўлга тушди | |
Сурхондарёда ўқитувчи номига доғ тушириб, пора олаётган мактаб директори қўлга тушди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси хабар бермоқда. Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаментининг Сурхондарё вилоят бошқармаси ходимлари томонидан, Ангор туман прокуратураси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Ангор тумани 26-сонли умумий ўрта таълим мактаби директори О.Х. ўқитувчи Н.Й.ни ушбу мактабдан ишдан бўшатмаслик эвазига таъмагирлик йўли билан 2 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Мазкур ҳолат юзасидан мактаб директори О.Х.га нисбатан ЖКнинг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, прокуратурага юборилган.
Manba: "qalampir.uz"
| |
|