12:12 Ўзбекистон “Йил мамлакати” деб топилди | |
Буюк Британиянинг дунёга машҳур “The Economist” журнали Ўзбекистонни “Йил мамлакати” деб эълон килди. Ўтган йили Арманистон бу номга сазовор бўлганди. Нашрнинг таъкидлашича, бу йил танлов қилиш қийин бўлган. Мамлакатнинг йил давомида эришган демократик ютуқлари ривожланиш йўлидан қайтиб қолмаслигига кафолат бермайди. Мажбурий меҳнатнинг қарийб йўқ қилиниши, “Жаслиқ”нинг ёпилиши, чет эл журналистларининг ишлашига рухсат берилиши, ишбилармонларнинг ишига аралашмаслик сиёсати, чегараларнинг очилиши, чет эллик мутахассисларнинг таклиф этилиши Ўзбекистоннинг “Йил мамлакати” деб эълон қилинишига сабаб бўлди. Мақолада қайд этилишича, 2018 йилда Давлат хавфсизлик хизмати раҳбарининг истеъфога чиқиши билан бирваракайига бир қанча ислоҳот жадаллашиб кетган. “Ўзбекистон ҳали кўп иш қилиши керак, лекин ўтаётган йил улардан кўп илдамлаган мамлакат бўлгани йўқ”, деб хулоса қилди “Economist” муаллифлари. Қайд этилишича, Шимолий Македония (собиқ Македония), Суданда ижобий ўзгаришлар бўлган. Биринчиси, давлат номини ўзгартириб Греция билан алоқаларни яхшилади, иккинчиси зўравонликка асосланган Омар ал-Башир бошқарувчидан озод бўлди.
Manba: "qalampir.uz"
| |
|