22:41 17 октябрь куни Ўзбекистонда иссиқ об-ҳаво кузатилади | |
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда кучли ёмғир ёғиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамол, баъзи жойларда секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 7-12, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади. Бухоро ва Навоий вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан эсаётган шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги кучайиб, секундига 17-22 метр тезликда эсади. Кечаси 8-13 даража илиқ, кундузи 25-30 даража иссиқ бўлади. Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 8-13 даража илиқ, кундузи 25-30 даража иссиқ бўлади. Қашқадарё ва Сурхондарё вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 10-15 даража илиқ, кундузи 25-30 даража иссиқ бўлади. Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 9-14 даража илиқ, кундузи 20-25 даража иссиқ бўлади. Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 7-12 даража илиқ, кундузи 17-22 даража иссиқ бўлади.
Manba: "kun.uz"
| |
|