15:56 Eldor Shomurodovga Turkiya chempioni daʼvogarlik qilmoqda | |
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Римнинг “Рома” клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродовга Италиядан ташқаридан ҳам қизиқишлар бор. Бу ҳақда “RomaPress” нашри ёзмоқда. Туркиядаги нашрларнинг ёзишича, асосан “Болоня” томонидан қизиқиш билдирилаётган ўзбекистонлик футболчи атрофидаги вазиятни “Трабзонспор” клуби ҳам кузатиб турибди. Қайд жоизки, турк клуби Элдор Шомуродовни ижарага олиш учун бошланғич тўлови 1 миллион евро бўлган таклифни илгари суришга улгурган. Бироқ “Рома” “Трабзонспор” таклифини яхшиламас экан музокаралар столига ўтириши даргумон. Чунки пойтахт клуби Элдорни “Болоня”га сотиб олиш мажбурияти билан ижарага бериш масаласини муҳокама қилмоқда. Рим клуби 27 ёшли Элдор Шомуродов учун 15 миллион евро сўрамоқда. “Трабзонспор” 2021-2022 йилги мавсумда Туркия чемпионатини чемпион сифатида якунлаган. Трабзон шаҳри клуби 81 очко жамғариб, 73 очко тўплаган Истанбулнинг “Фенребаҳче” клубини ортда қолдирган. Маълумот учун, 2021 йилнинг ёзида “Рома” Элдор Шомуродов учун “Женоа”га 18 миллион евро тўлаган эди. Ўтган мавсумда 27 ёшли Шомуродов “Рома” таркибида Италия А сериясининг 28 ўйинида майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди. “Тransfermarkt” портали ўзбекистонлик футболчини 8 миллион еврога баҳолаган.
Manba: "qalampir.uz"
| |
|