Главная » 2017 » Июль » 4 » Buzilayotgan oilalar, norasiyda bolalar va bunga sabab bo'layotgan ersiz juvonlar (+18)
17:28

Buzilayotgan oilalar, norasiyda bolalar va bunga sabab bo'layotgan ersiz juvonlar (+18)


Мунофиқликнинг уч аломати:

Сўзласа ёлғон сўзлар;

Ваъда берса бажармас;

Омонатга хиёнат...

 

Кўп йиллар илгари ёшлик давримда ТВ да бир ўзбек филмини кўрган эдим. Номи адашмасам ЛАФЗ эди. Ажойиб филм. Афсуски бу филмни ва бунга ўхшаш бошқа филмларни сўнги бир неча йилдан бери телеэкранларимизда кўрмаяпман.

Филмнинг қисқача мазмуни шу эдики икки дуст жуда ночор яшашар эди. Шунда кўпроқ гапирдиган иккичиси биринчисига кел бизнес қиламиз деб турли ёлғон ваъдалар билан унинг уйидаги фарзандарини сут, қаймоқ билан боқиб турган ёлғиз сигирини сотдириб пулини олиб ўзи бизнес бошлайди. 50=50 шериклик деб бошланган иш бирлан юришиб кетади. Аммо сигирини пулини берган инсон хатто уз болаларини боқолмай оч утиришарди.

Кунлар утиб жуда бойиб кетган дустининг ёлғиз ўғли шол булиб қолади. Обормаган шифокори, кўрсатмаган табиби, ўқитмаган домласи қолмайди, лекин ўғли тузалмайди. Сўнг Бухоро шахрида кучли табиб бор экан деб уғлини унга олиб боради. Табиб ўғлини кўриб, ўғлиз айбсиз, сизни ёки аёлингизни қилган бирор бир ишингиз борки унинг жазосини оллохим ўғлингизга берган деб айтади.

Шунда халиги инсон дўстимни хақини берсам ўғлим тузаладими, майлин бор бойлигимни хаммасини ўша дустимга қайтарсам ўғлим тузаладими деб сўрайди, Табиб эса тавба қилинг, оллохдан сўранг беб ота болани кузатади. Бэайб ўғил йўлда мунофиқ отаси қўлида жон беради.

Бундай ҳолатлар хозирги кунда ҳаётимизда ҳам жуда кўплаб учрамоқда. Ҳа тўғри беайб ёлғиз парвардигор. Ким ёки кимларнингдир ишларини мухокама қилишдан йироқмиз. Лекин бунгай йўлга энди қадам босаётганларга эртанги куни ҳақида эслатишни фарз деб билдик.

Яқиндагина менга таниш булган бир инсон ҳақида эшитдим. Уни аввалдан аёлларга суяги йўқ. Куплар билан юради дейишарди. Кўп оилали аёлларни кунглини олиб туриши хақида эшитгандим. Бир кун тасодифан бунинг гувохи хам булиб қолдим. Ёшгина эридан қайтганига куп булмаган, икки гулдек фарзандни онаси билан бирга эди. Ўзимни кўрмаганга олдимда Ичимда тавба, Оллохдан ҳам қўрмайдими, Мурғак Фарзандларни ўйламайдими деб қўйдим. Кейинчалик эшитсам у одамни ёлғиз ўғли бор, у хам булса тузалмас касалликка чалинган, бир умр даволаниб юришга мажбур экан. Унга худойим бошқа фарзанд бермаган. Шунда хаа оллохим сени хам жазолаб қўйибдику дедим. Лекин шуни кўриб, билиб ақлини еғиб олмаган, болаларни уйламаган бундайларни ким дейиш мумкин. Боламга нима булса булсин деб бир неча дақиқалик хузурга қул булиш тўғрими.

Мана нимага бизда ажримлар кўп. Ёшларимизни кўп қисми енгил хаётга ўрганиб қолишди. Биттасига қаноат қилмайдиган, нафсини тия олмайдиган аёлларимиз ҳам, эркакларимиз ҳам жамиятимизда учраб турибди. Уларни ким деб аташ мумкин.

Мен доим норасида болаларга ачинганман. Мехр нималиги билмай усувчи болаларга ачинганман. Отаси ёки онаси шунақа юрган бола эртага катта булса ким булади.

Нахотки эртага фарзандимга урмасин бу юришим деб уйламаса, Нахотки буларни бир кун жавоби борлигини билмаса, Нахотки ёлғиз яратувчидан қўрқишмаса.

Менимча уларга фарзанд эмас, хирсини қондириш кўрпоқ керак.

Инсонни хайвондан фарқи, Хирсини тия олишидадир.

Яратувчи инсонга ақлни шу учун берган.

Бежиз бизда етимхоналаримизда болалар кўпайиб бормаяпти, Аёллар боласидан кечиб хузурни танлашмоқда. Хўш кегинчи, оллох бошқа фарзанд бермасачи. Эрта кексайганингда сени хам қариялар уйига келтиришса яхшими, Хозир сени қувватинг, чиройинг бор, эркаклар учун қизиқсан, лекин эртагачи, Шуни ўйлаяпсанми...

Фикр билдириш биздан, аммо якуний хулосани узингиз чиқарасиз. Хозирда Эййй юрсам нима қилибди, хеч ким билмаяптику, дейиш яхшимас. Бир кун барибир ошкор булади. Ёлғонни умри қисқа булгани каби қилган хар бир гунохнинг жазоси хам аниқ.

Шуни унутмангки хар бир гунохингиз жазоси фарзандларингизга уради.

Ўзини хаётини қура олмаган ва кўпинча фарзанди билан ёлғиз қолган аёллар аслида бу уларга синовлигини нега тушуна олишмас экан-а?

Атрофга қаранг хаммаси синов. Бой бадавлатни ўша бойлиги синов чунки унда хотиржамлик ва балки фарзанди йўқ. Нимага ишлатмоқда бойлигини, нимадан қўним топаркин, нимага ишлатса хотиржамлик "сотиб олар"кин? Камбағалга боқ, пули йўқдир, базўр яшар аммо Худо унга оилавий бахтни берган! Боллари катта бўляпти, хаммаси соғ, хунари бор ва келгусида ШУ САБР ВА СИНОВИга шукр қилгани эвази фарзандлари ота-онасига бой-бадавлат қарилик гаштини совға қилади.
Шуям хаётми бировни бахтсизлиги устига ўз "бахт"ингни қуриб қарғиш эвази бир кунлик умрингни кетказиб яшаш?

Кеч булмасдан ақлингизни еғинг, ўз фарзандингиз, турмуш ўртоғингиз хақида ўйланг. Халолидан, тозасидан қўймасин. Сиз унга у кутган мехрни беринг, кўрасиз у сизга буни икки карра кўпроқ қилиб қайтаради. Кўрасиз шунда энг бахтлилардан бўлиб яшайсиз. Оллохим сизга хамма сўраганингизни ортиғи билан беради, хаммаси ўз қўлингизда. Оила муққаддас.


Manba: "tarona.tv"

Eslatib o‘tamiz, xar yakshanba muxlislar kuni bo‘lib, o‘z muammo yoki ko‘ngil kechinmalari bilan bo‘lishib, keng omma bilan xal qilishga imkoniyatingiz bor.
tarona.net@bk.ru pochtasiga voqea yoki muammoingizni yozib yuborishingiz yoki @tarona_tv manziliga telegramdan voqeangizni yuborishingiz mumkin.
Bunda sizni telefon raqamingiz ko‘rinmasligi va sizni voqeangiz anonim tarzda chop etilishiga kafolat!
Diqqat! Saytga chop etilib bo‘lingan maktub keyin talabga binoan olib tashlanilmaydi!
Voqeangiz sayt orqali keng ommaga chiqishi va xalqdan turli maslaxatlar bo‘lishini bilib turib jo‘natdingizmi, o‘zingiz kutmagan va yoqtirmagan maslaxatni olib keyin olib tashlang deyish mantiqsiz!
Категория: Sevgi dunyosi | | Теги: Xiyonat, Buzilayotgan oilalar, bo'layotgan, ersiz juvonlar, +18, bunga sabab, yashaknba muxlis-minbari, ayollar | Рейтинг: 0.0/0

Copyright © Tarona.net Media 2014-2024 | Все права защищены | Реклама |
Мы не несём ответственности за содержание. | Права на фильмы принадлежат их авторам. Все фильмы представлены только для ознакомления. |
Администрация не несет ответственности за размещенные пользователями нелегальные материалы! Любой фильм будет удален по требованию правообладателя

Создать бесплатный сайт с uCoz