Главная » 2016 » Октябрь » 25 » Даҳшатли қотиллик: Она 1,5 ёш қизини дарёга ташлаб юборди
16:02

Даҳшатли қотиллик: Она 1,5 ёш қизини дарёга ташлаб юборди


Кеча, 24 октябрь куни тунда Қозоғистоннинг Иртиш дарёси бўйида даҳшатли қотиллик юз берди. Она ўз фарзандини дарёга ташлаб юборди. Бу ҳақда “Nur.kz” хабар бермоқда.
 
Маълумотларга кўра, турмуш ўртоғи билан жанжаллашиб қолган 22 ёшли аёл Иртиш дарёси бўйига ўз жонига қасд қилиш ва қизини ҳам ўзи билан у дунёга олиб кетиш истагида келади. Аввал, у қизини дарёга ташлайди. Кейин эса ўзи тушмоқчи бўлади, аммо сўнгги дақиқада ўзини ўлдириш фикридан қайтади.
 
Кечадан бери қизалоқ ташлаб юборилган жойда полиция ва махсус қутқарув хизмати томонидан қидирув ишлари олиб борилмоқда. Қутқарувчилар Иртиш дарёсига 400 метр чуқургача тушишди, аммо қизалоқнинг жасади ҳозирча топилмади.
 
“Биз атрофидаги ҳудудларни ҳам излаяпмиз. Кечадан бери водолазлар сув тубига, 400 метр чуқургача тушишди, аммо бирор натижа бўлгани йўқ. Қизалоқ жуда кичик, эндигина 1,5 ёш бўлса, сув жуда тез оқаяпти. Оқим уни узоққа олиб кетган бўлиши мумкин”, дейди қутқарувчилардан бири Ринат Бабажанов.
 
Айни вақтда полиция қотил-онага нисбатан жиноят иши очилганини ва у 10 йилга озодликдан маҳрум этилишини маълум қилмоқда. Қурқарувчилар эса қизалоқнинг жасадини осон кечмаслигини айтишмоқда.

Умида Якубова


Manba: "qalampir.uz"
Категория: Dunyo xabarlari | | Теги: Bola, дарёга ташлаб юборди, Даҳшатли қотиллик, ona, 5 ёш қиз, она | Рейтинг: 0.0/0

Copyright © Tarona.net Media 2014-2024 | Все права защищены | Реклама |
Мы не несём ответственности за содержание. | Права на фильмы принадлежат их авторам. Все фильмы представлены только для ознакомления. |
Администрация не несет ответственности за размещенные пользователями нелегальные материалы! Любой фильм будет удален по требованию правообладателя

Создать бесплатный сайт с uCoz